✍ Кэролайн Криадо Перес. 📗 Кўринмас Аёллар. #Õqishni_tavsiya_qilamiz
Ҳар бир эркак ўқиши керак бўлган аёллар ҳақида китоб.
Бутун дунё аёллар ҳуқуқлари ҳмоячиси, ҳозирги кунда жаҳон бўйча 100 нафар катта нуфузга эга аёллар қаторидан ўрин олган Кэролайн Криадо Переспит “Кўринмас аёллар” китоби - етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган жамиятнинг барча қатлами ўқиши зарур ҳисобланган китобдир, десак, муболаға бўлмас.
Китобда муаллиф тиббиёт, меҳнат гигиенаси ва хавфсизлиги, транспорт, замонавий технологиялар, солиқ тизими, сиёсат, фалокатлар чоғида ёрдам кўрсатилиши каби қарийб ҳаётнинг барча жабҳаларида аёллар эҳтиёжлари қай даражада инобатга олинган ёки олинмаганини мавзули тадқиқотлар орқали таҳлил қилади, гендер маълумотлар танқислигини жонли мисоллар орқали исботлайди. Турли соҳаларга бағишланган ҳар бир боб якунида умумий хулосага келинади - дунёда жуда куп тизимлар аёлларга ноқулай қилиб яратилгани, уларнинг истаклари, эҳтиёжлари, организми ва ҳаёт тарзининг ўзига хосликлари ҳақида етарлича ахборот мавжуд эмаслиги ҳақида баён этилади. Бутун дунёда аёллар ва эркаклар тенг хуқуқлapгa эга бўлган шароитда умргузаронлик қилмоқда, дея бонг урилаётган бир пайтда муаллиф ҳаётга, атроф-оламга янгича назар ташлашга ундайди.
Ушбу китоб миллий ва дунёга машҳур, муайян йўналишда ўзига хос қиймат ва ижтимоий аҳамиятга эга илмий-оммабоп, ижтимоий-гуманитар, маърифий, таълимга оид адабиётларни кенг китобхонларга такдим этишга каратилган .
📗 Ушбу китоб сизда қизиқиш уйғотдими, Шароф Рашидов тумани ахборот-кутубхона марказидан мутолаа қилинг.