✍ Комил Синдаров 📗 Терговчи: амирликнинг олтин тахти изидан. Детектив қисса #Õqishni_tavsiya_qilamiz
#Õqishni_tavsiya_qilamiz
✍ Комил Синдаров
📗 Терговчи: амирликнинг олтин тахти изидан. Детектив қисса
Эътиборингизга ҳавола этилаётган китоб муаллифнинг аввалги асарларининг мантиқий давомидир. Асар қаҳрамонлари Фахриддин ва Санжарбеклар ўз хизмат вазифаларини адо этмоққа киришар эканлар, бу гал ҳам ажабтовур воқеалар, кутилмаган жумбоқ билан юзма-юз келадилар.
Китобни даставвал қўлига олган ўқувчилар жиноят ишининг тарихий воқеалар, хусусан, Амир Олимхон хазинаси билан нечоғлик боғлиқ экани ҳақидаги жумбоқ қаршисида бир зум каловланиб қолади. Асар муаллифининг маҳорати худди мана шу нуқтада бўй кўрсатади.
Китобхон асар мутолааси давомида ечимнинг тезроқ якун топишини қанчалик истамасин, муаллиф ўша жараёнгача ўқув- чини бошқа-бошқа жиноятлар, бошқа-бошқа тақдирлар, бошқа- бошқа муаммолар гирдобига тортаверади.
Дарвоқе, «Терговчи» деган умумий ном остида нашрга тайёрланган мазкур детектив серия ёзувчи ижодининг унта китобини ўз ичига олади.
📗 Ушбу китоб сизда қизиқиш уйғотдими, Шароф Рашидов тумани ахборот-кутубхона марказидан мутолаа қилинг.